
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус асоратларидан вафот этган Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов қабрини зиёрат қилиш чоғида коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Президент Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари Усмонхон Алимов ва бошқа диний уламолардан коронавирус билан боғлиқ вазиятни одамларга тушунтиришни сўради.
«Ҳамма мўмин-мусулмонларга илтимос қилишимиз керак. Ўзини асраш-авайлаш. Ҳар бир инсон ўзига қараса, эсон-омон ўтиб кетамиз. Бошқа йўл йўқ. Кўряпсиз-ку, ЖССТ икки йил деяпти (пандемия давомийлиги — таҳр). Икки йил дегани, биз ўрганишимиз керак шунга. Йиғилмаслик керак. Туғилган кун, тўйлар, ҳаммаси бўлади, Худо хоҳласа. Мустақилликни ҳам уйда ўтказамиз, бошқа илож йўқ.
Мактабларни очишимиз керак. Қандай очамиз? Невараларимиз бор, боламиз бор. Қандай уларни жўнатамиз?», — деди Президент.
Давлат раҳбари одамларга болаларини, катта ёшли яқинларни эҳтиёт қилиши кераклигини етказиш зарурлигини таъкидлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар