23:30 / 25.08.2020
2 045

Эпидемиолог “Covid-19”нинг иккинчи тўлқинидан қандай ҳимояланиш бўйича ўз тавсияларини берди

Эпидемиолог “Covid-19”нинг иккинчи тўлқинидан қандай ҳимояланиш бўйича ўз тавсияларини берди
Фото: РИА Новости
Кузда коронавируснинг иккинчи тўлқини юзага келиши мумкинлиги айтилмоқда. Хўш шундай бўлганда инфекция тарқалиши хавфини қандай камайтириш мумкин?

Бу ҳақда И. М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат университети Эпидемиология ва далилларга асосланган тиббиёт кафедраси мудири, Россия бош эпидемиологи, академик Николай Брико ўз тавсияларини бериб ўтди.

Унинг таъкидлашича, эпидемиологик вазият ҳали ҳам давом этмоқда, шу боис гигиена қоидаларига риоя қилишни давом эттириш зарур.
«Касалликнинг янги тарқалиш босқичини ноябрь-декабрь ойларида, иқлим шароити ўзгариб, одамларда иммунитет пасайганда кутиш керак», — дейди Брико.

Бундай пайтда бир вақтда кўплаб ходимлар фаолият юритадиган офисларда ишлаш жараёни ҳам муҳим роль ўйнаши мумкин.
«Дунё статистикасида энг юқори касалланиш нуқталари сифатида интернатлар, қариялар уйлари, ҳарбий қисмлар ва бошқа уюшган гуруҳларнинг кўрсатилиши бежизга эмас», — дейди академик.

Эпидемиологнинг фикрига кўра,бу пайтда “Covid-19”нинг вирулентлиги (юқумлилиги ёки ўлимга олиб келиш қобилияти даражаси) пасайиши мумкин, аммо ҳаракатланишдан тўхтамайди. Шунинг учун йилнинг исталган вақтида санитария ва гигиена қоидаларига — масофани сақлаш, ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланиш, ёпиқ жойлардаги уст қисмларни иложи борича кўпроқ тозалашга эътибор қаратиш лозим.

Брико, шунингдек, мавсумий грипп ва пневмококка қарши эмлаш зарурлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эпидемиолог “Covid-19”нинг иккинчи тўлқинидан қандай ҳимояланиш бўйича ўз тавсияларини берди