10:43 / 26.08.2020
2 512

“Ehsan Maybod Manufacturing Group” корхонаси вакилларининг мурожаати юзасидан расмий баёнот

“Ehsan Maybod Manufacturing Group” корхонаси вакилларининг мурожаати юзасидан расмий баёнот
Мазкур хабарда, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Ehsan Maybod Manufacturing Group” корхонаси вакиллари Бюронинг Юқоричирчиқ туман бўлими ходимлари томонидан банкдан олинган қарздорлик эвазига мол-мулклоарини хатлаётганлиги баён қилинган.

Аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 15.01.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Ehsan Maybod Manufacturing Group” МЧЖдан ундирувчи АТБ “Asia Alliance Bank” фойдасига 41.773.750.953 сўм карз ва 17.840 сўм почта харажати ундириш, ундирув гаровга қўйилган 48,9 млрд. сўмлик мол-мулкларига қаратиш белгиланган.

Қарздор “Ehsan Maybod Manufacturing Group” МЧЖ рахбарига ижро хужжатини ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Бундан ташқари, МИБ Юқоричирчиқ туман бўлимида юқоридаги корхонадан қарздорликларни ундириш бўйича бошқа ижро ҳужжатлари ҳам мавжуд.
(ундирувчи фуқаролар фойдасига 11.160.000 сўм иш ҳақи, давлат фойдасига 95.966.109 сўм давлат божи, Тошкентгазтаъминот УК фойдасига 1.219.377.724 сўм, Тошкент худудий электр тармоқлари корхонаси АЖ фойдасига 568 798 485 сўм, корхона ва ташкилотлар фойдасига 594 606 375 сўм қарзларни ундириш)

Давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида (гаровга қўйилган мол-мулкларни хатлашга) қарздор жамият жойлашган манзилга бир неча маротаба борилган бўлсада, қарздор томонидан тўсқинлик бўлганлиги сабабли ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилиб келинган ва навбатдаги ижро ҳаракатлари 19.08.2020 йилга белгиланиб, шу куни қарздорнинг гаров билан таъминланган мол-мулклари кўздан кечириб хатланган ва банд солинган.

Бюронинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан 2020 йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-тамоилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3149-сонли Қарорининг 2-боб 6-бандига кўра қарздор ва ундирувчига суд қарорига асосан гаровга қуйилган мол-мулкларни электрон онлайн-аукцион савдоларига қуйиш тўғрисида 10 кунлик муддат берилган ҳолда хабарнома юборилган.

Келгусида, қарздор томонидан қарздорлик суммаси тўлиқ қопланганда ёки ундирувчи томонидан ижро ҳужжати ижросиз қайтариб олинган тақдирда, хатланган мол-мулклар электрон онлайн-аукцион савдоларига қўйилмаслиги маълум қилинади.

Мажбурий ижро бюросининг
Юқоричирчиқ туман бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ehsan Maybod Manufacturing Group” корхонаси вакилларининг мурожаати юзасидан расмий баёнот