15:53 / 26.08.2020
5 954

...Покиза эмасмисан, қизим?

...Покиза эмасмисан, қизим?
(Воқеий ҳикоя)
Азҳар уламоларидан бири кўчага юмуш учун камдан-кам чиқар, фақат ишга - Азҳарга бориб келар, қатнайдиган ери уй - масжид, уй - Азҳар эди. Бир куни шом намозига бироз фурсат қолганда кўнгли атрофни кезишни тусади ва маҳалла четидаги извошчилардан бирини тўхтатиб:

- Мени бироз кездир, - деди.
Йўлда атрофни томоша қилиб кетаркан:
- Шом яқинлашди, бирор масжид ёнида тушир, - деди извошчига.

Извошчи шум одам эди. Қоҳира кўчаларидан биридаги исловотхоналардан бири олдида тўхтаб:
- Анави ерда масжид бор экан, саҳнида курси ҳам бор, - деди!

Баъзи маҳалла масжидлари ташқаридан масжидлиги сезилмайди. Бу ҳам шундай масжидлардандир, деб ўйлаб олим исловотхона саҳнидаги курсига чўкиб, шом азонини кута бошлади.

Кун ботди, азондан дарак йўқ. Шу пайт бир аёл исловотхонага келди. Курсида ўтирган салобатли шайхни кўриб, ийманиб саҳннинг орқароғига ўтиб, унинг кетишини кута бошлади.

Олим азон айтилавермагач, аёлга ўгирилиб:
- Қизим, шом вақти қисқа, муаззин ҳам келмади. Кел, орқада тур, иккимиз жамоат билан ўқиймиз, - деди.

Аёл лол бўлиб қолди. Нима дейишни билмас, олимга қандай жавоб қайтаришга ҳайрон эди.

Аёлнинг индамай турганини кўрган олим уни аёллардаги узрли ҳолда бўлса керак, деб ўйлаб:
- Йўқса, покиза эмасмисан, қизим? - деди.

Бу гап аёлга жуда қаттиқ таъсир қилди. Қалбининг туб-тубига чўкиб кетган иймонни қўзғаб юборди, устини бузуқлик моғори қоплаган иффатини силкитди...
Ўпкаси тўлиб, кўзидан ёш отилганича ўзини олим оёғи остига отди...

- Мен...мен... - деди йиғлаганча... Кейин бу ернинг қандай жой эканини олимга англатди...
Олим содиқ тавба қилган бу аёлни Азҳарнинг аёллар бўлимига бошлаб кетди..
* * *
Субҳаналлоҳ..
Бу воқеий ажиб ҳикоядан бир қанча ибрат олсак арзийди..

Жамоат намози баракаси.
Ҳидоят нури фазилати.
Яхшиларга яқин бўлиш хислати.
Қалб намозга боғланган бўлиши хосияти.
Чин тавбанинг катта гуноҳларни ҳам ювиб юбориши...

Сайфуллоҳ Носир

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ...Покиза эмасмисан, қизим?