19:00 / 26.08.2020
8 128

Наманганда одам ўғирлаб, унга зўрлик ишлатган гуруҳ қўлга олинди

Наманганда одам ўғирлаб, унга зўрлик ишлатган гуруҳ қўлга олинди
2020 йилнинг 11 август куни соат 16:00 да 40 ёшли А.К., 39 ёшли Р.К., 23 ёшли А.К., 35 ёшли Б.Б., 33 ёшли С.А. ва 30 ёшли Ж.А., лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб қабиҳ ишга қўл урдилар.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар Наманган шаҳри И.Каримов кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасига келишиб, ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, шу ерда ишловчи ўзларига олдиндан таниш бўлган 28 ёшли Ш.Қ. дан 95.000.000 сўм қарзини беришни талаб қилишиб, уни баданининг турли жойларига қўли ва оёқлари билан уриб дўппослаб, Ш.Қ.ни «Jentra» русумли автомашинага юклашади.

Сўнг, уни ўғирлаб Наманган шаҳри, Зиёнур кўчасида жойлашган қурилиши тамомланмаган бинога олиб боришиб, у ерда Ш.Қ.га соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаб ёнида бўлган 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми «в» банди (одам ўғирлаш) ва 164-моддаси 2-қисми «б» банди (босқинчилик) ҳамда 277-моддаси 2-қисми «б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноятни содир этган барча шахслар ушланиб, жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)