21:10 / 26.08.2020
2 678

Божхона хабарлари: Андижонда 1 миллиард сўмлик найранг фош бўлди

Божхона хабарлари: Андижонда 1 миллиард сўмлик найранг фош бўлди
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати божхона имтиёзларидан ноқонуний фойдаланиш ва гиёҳванд моддалар савдосига оид қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида хабар берди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Бобур» ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хорижий мамлакатдан вилоятдаги МЧЖлардан бирининг номига келтирилган «синтетик толали мато» товарларини божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, олиб келинган юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати қарийб 1 млрд 13 миллион сўмлик «синтетик мато»лар борлиги маълум бўлди.

Трикотаж маҳсулотларини 124 миллион сўмлик имтиёз билан олиб киришга бўлган уриниш тўхтатилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи ва «Қўқон» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан имтиёзлардан ноқонуний тарзда фойдаланишга бўлган уринишларга қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида вилоятдаги МЧЖлардан бирининг номига хорижий мамлакатдан олиб келинган трикотаж маҳсулотлари назоратдан ўтказилди. Текширув давомида, мазкур товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодлари ўзгартирилгани ва натижада 124 миллион сўм имтиёзни ноқонуний олишга бўлган уриниш фош этилди.

Hyundai Porter'ни ноқонуний равишда имтиёз билан олиб кириш режаси иш бермади


Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Тинчлик» ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир қинғирликни ўз вақтида фош этишди.

Фуқаро Ғ.З. номига Корея давлатидан олиб келинган «Hyundai Porter II» русумли автотранспорт воситаси махсус совутиш тизими билан жиҳозлангани ҳужжатларда кўрсатилиб, тегишли тартибда имтиёз олиш учун божхона органларига тақдим этилган.

Автомашина божхона кўригидан ўтказилар экан, у махсус совутиш тизими билан жиҳозланмагани, барчасини тадбиркор ўзи қўлбола усулда тайёрлаб, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини четлаб ўтишга урингани аниқланди.

Ҳозирда қиймати 155 миллион сўмлик автомашина вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Конфет қоғозига ўралган оғу

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг яширин савдосига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро М.Р. ўзига хос ўткир ҳидли 5,46 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Шунингдек, фуқаро М.Р.га тегишли бўлган қўл сумкаси кўздан кечирилганида, сумка ичидан бир дона оқ қоғоз парчасига ўралган 0,68 грамм ҳамда конфет қоғозига ўралган 2,34 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро Т.Д. шартли харидорга бир дона оқ рангли целофан пакетга ўралган 12,95 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Шундан сўнг, фуқаро Т.Д.нинг яшаш хонадони ҳам текширилганида, ўзига хос ўткир ҳидли, оғирлиги 1,15 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги фош бўлди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида оғирлиги 22,58 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Андижонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси фош бўлди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.М. ноқонуний тарзда 54 грамм оғирликдаги «марихуана» гиёҳвандлик воситасини 1,8 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Х.М.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг уйидаги тегирмонхонасида 858 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Тадбир давомида жами 912 грамм оғирликдаги «марихуана» гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона суриштирувлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхона хабарлари: Андижонда 1 миллиард сўмлик найранг фош бўлди

Жамият янгиликлари