
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси фаолияти юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маҳкама хабарига кўра, жамғарма директори Aсрол Мирзаҳмедов ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олиб, жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамғарма директори Aсрол Мирзаҳмедов ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар