15:40 / 27.08.2020
3 003

Ўзбекистонда куз фаслида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланиши мумкинми?

Ўзбекистонда куз фаслида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланиши мумкинми?
Коронавируснинг иккинчи тўлқини келиши учун барча беморлар тузалиб, кунлик аниқланаётган касаллар сони умуман бўлмаслиги керак. Бу ҳақда 26 август, чоршанба куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди.

Брифингда Барно Абдусаматова «Ўзбекистонда куз фаслида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кутиляптими», деган саволга жавоб берар экан, иккинчи тўлқин бўлиши учун барча беморлар тузалиб кетиши лозимлигини айтиб ўтди.

«Касалликнинг иккинчи тўлқини келиши учун унинг биринчи тўлқинидаги касаллар ва кунлик аниқланаётган беморлар сони минимал даражага пастга тушиши керак ёки барча беморлар тузалиб, кунлик аниқланаётган касаллар сони умуман бўлмаслиги керак. Биз бу даражага ҳали эришганимиз йўқ. Тўғри, куз келиши билан ёғингарчилик натижасида намлик бошланади. Коронавирус совуқ ва намгарчиликни яхши кўради», — деди мутахассис.

Унинг қўшимча қилишича, бу фаслда яна кўпгина сурункали касалликлар қўзғалиши натижасида беморларда иммунитет пасайиб, касаллик юқтиришга мойиллиги ошади. Бу эса касаллар сони ортиши ҳамда уларнинг оғир шакли кўпроқ кузатилишига сабаб бўлади.

Аввалроқ коронавирусдан тузалиб чиққан беморлар унинг бошқа штамм ёки турларини юқтириш эҳтимоли бўлгани учун коронавирусдан тузалган беморларга унинг бошқа турларидан ҳимояланиш тавсия этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда куз фаслида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланиши мумкинми?