
Юртимизда эълон қилинган ҳозирги карантин шароитида барча юртдошларимиз белгиланган қонун талабларига қатъий риоя қилишлари ва ўз саломатликларини асрашлари зарур. Аммо шундай инсонлар борки уларга инсон саломатлиги муҳим эмас аксинча, қинғир йўллар орқали мўмай даромад орттирса бўлгани.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай қўштирноқ ичидаги “уддабурон тадбиркорнинг” ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилди.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаро Р.Ҳ. ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, умумий қиймати 152 миллион сўмлик вирус блокаторлари ва бошқа тиббий воситаларни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Жиззах вилоятиТиббий воситаларНоқонуний айланмаКонтрабандага қаршиКарантин шароитиСаломатликни асраш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар