22:11 / 29.08.2020
2 094

Ота қизини куннинг исталган пайтида кўриш имкониятига эга бўлди

Ота қизини куннинг исталган пайтида кўриш имкониятига эга бўлди
Мажбурий ижро бюроси ҳақида гап кетганда аксарият фуқароларимиз ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни (айниқса алимент) ундирадиган, тўламаганларнинг мол-мулкларини хатлаб, аукцион савдоларига чиқарадиган ташкилотни кўз олдидарига келтиришади. Аслини олганда эса, Бюро 20 дан ортиқ йўналишлар бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлайди. Шулардан бири қарздорни фарзанди билан кўриштиришдир.

Ана шундай ижро ҳужжатларидан бири Бюронинг Нишон туманига келиб тушди. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 18.10.2019 йилдаги ижро варақасига асосан А.Б.ни 2018 йилда туғилган Моҳинур исмли қизи билан ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи якшанбасида кўришиб туриши ва унинг тарбиясида иштирок этиши белгиланди. Шунга кўра, бу ижро ҳужжатининг ижроси ўз вақтида таъминланиб келинаётган эди.

Шу орада, тарафлар ўзаро келишди ота қизини куннинг исталган пайтида кўриш имкониятига эга бўлди. Шунга асосан, жорий иилнинг 17 август куни даъвогар А.Б.нинг ижро ҳужжатини ижро қилмасдан қайтариш тўғрисидаги аризасига кўра, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Феруз Инатов
МИБ Нишон туман бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота қизини куннинг исталган пайтида кўриш имкониятига эга бўлди