09:27 / 30.08.2020
3 807

ЙПХ инспектори тўхтатган Nexia’даги йўловчи ўзининг 10 та 100 долларлик купюрасини йиртиб, сочиб юборди

ЙПХ инспектори тўхтатган Nexia’даги йўловчи ўзининг 10 та 100 долларлик купюрасини йиртиб, сочиб юборди
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Андижонда қалбаки доллар олиб кетаётган Nexia йўловчиси ЙПХ инспектори текширувида қўлга тушди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 24 август куни соат 16:50 ларда, Андижон вилоят ИИБ ЙХҲБ Йўл патруль хизмати катта инспектори ва вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд давомида Андижон тумани, «Завроқ» МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб келаётган А.А. бошқарувидаги Nexia ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган.

Ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкентнинг Яшнобод туманида яшовчи 26 ёшли М.М. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжати сўралган. Бироқ М.М. ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, воқеа жойидан қочишга уриниб, ёнида бўлган 100 доллар купюрадаги 10 дона, жами 1000 доллар миқдоридаги пулларни йиртиб, сочиб юборган вақтида ушланган.

Андижон вилояти ИИБ ЭКБнинг 25 августдаги хулосасига кўра 1000 доллар миқдоридаги купюралар қалбаки эканлиги аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ инспектори тўхтатган Nexia’даги йўловчи ўзининг 10 та 100 долларлик купюрасини йиртиб, сочиб юборди