
Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги маҳалла раисларидан бири фуқаронинг икки ёшга тўлмаган фарзандига нафақа тайинлаш учун 400 минг сўм пора талаб қилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Гурлан туманидаги маҳаллаларнинг бирида раислик қилувчи 58 ёшли Н.А. МФЙга мурожаат қилиб, икки ёшга тўлмаган фарзандига нафақа тайинланишини сўраган А.Б.га ишини битказиш учун 400 минг сўм бериши лозимлигини айтган.
Фуқаро ўзи моддий ёрдамга муҳтожлигини айтиб, раисдан ёрдам сўраган. Раис эса хизмати нархини белгилаб, иши битиши учун талабни бажаришига тўғри келишини билдирган.
Фуқаронинг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбирда МФЙнинг 58 ёшли оқсоқоли талаб қилинган пулнинг 350 минг сўмини пора тариқасида олаётган пайтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар