23:33 / 31.08.2020
2 270

Бугун юртимизда коронавирус бўйича вазият қандай кечди?

Бугун юртимизда коронавирус бўйича вазият қандай кечди?
Шу йилнинг 31 август куни мамлакатимизда 365 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент ҳамда Наманган вилоятларида жами 456 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 893 нафар бемордан 39 275 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2298 нафар бемордан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун юртимизда коронавирус бўйича вазият қандай кечди?