
Архив фото
«Бурж Ҳалифа» осмонўпар биноси бугун Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати «Бурж Ҳалифа»да Ўзбекистон байроғи 2020 йил 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:45да 1 минут давомида намойиш этилади.
Элатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси ташаббуси билан мазкур тадбир 2019 йилда ҳам муваффаққиятли амалга оширилган эди.
Бурж ҲалифаЎзбекистон БайроғиДубай шаҳриМустақиллик БайрамиАрб АмирликлариТадбир Муваффақияти Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар