22:16 / 01.09.2020
1 983

Шу ҳафтадан бошлаб жума намозларини масжидларда ўқиш мумкин бўлади

Шу ҳафтадан бошлаб жума намозларини масжидларда ўқиш мумкин бўлади
Ўзбекистонда жума намозларини масжидларда ўқишга рухсат берилди. Бу ҳақда коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорида айтилади.

Қарорга кўра, диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилади.
Махсус комиссия аъзоси, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Kun.uz’га аниқлик киритишича, жамоавий ибодатларни 2020 йил 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб амалга ошириш мумкин бўлади.

Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:
- жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
- диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
- санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
- ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
- бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
- тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
- диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шу ҳафтадан бошлаб жума намозларини масжидларда ўқиш мумкин бўлади