23:55 / 01.09.2020
2 121

ССВ: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 42 минг нафардан ошди

ССВ: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 42 минг нафардан ошди
Кузнинг илк кунида Ўзбекистонда 343 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 42 236 тага етди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Хабар қилинишича, кун давомида 389 бемор соғайиб, 4 киши вафот этди. Тузалганлар 39 664 нафар, қурбонлар 324 нафарни ташкил этмоқда.

Янги ҳолатлар (+343)
Расмий маълумотга кўра, янги аниқланган ҳолатларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Тошкент шаҳри – 213
Тошкент вилояти – 91
Қашқадарё вилояти – 13
Самарқанд вилояти – 12
Хоразм вилояти – 4
Фарғона вилояти – 3
Қорақалпоғистон – 2

Тузалганлар (+389)
42 236 бемордан 39 664 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Тошкент шаҳри – 234
Тошкент вилояти – 97
Самарқанд вилояти – 21
Андижон вилояти – 15
Қашқадарё вилояти – 14
Хоразм вилояти – 6
Қорақалпоғистон Республикаси – 2

Ўлим ҳолатлари (+4)
Расмий статистикага кўра, жами қурбонлар 324, Тошкент шаҳрида эса 228 нафарга етди.
Олмазор туманида яшаган 58 ёшли С.Н. (эркак)
Учтепа туманида яшаган 45 ёшли Б.Ш. (эркак)
Учтепа туманида яшаган 61 ёшли Л.Р. (аёл)
Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли Ғ.Т. (эркак)

Даволанаётган 2248 нафар бемордан 330 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ССВ: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 42 минг нафардан ошди

Жамият янгиликлари