
Ўзбекистонда 6 сентябрь соат 23:30 дан 7 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 312 та ҳолат қайд этилди. Беш кун ичида биринчи марта кунлик касалланиш ҳолатлари 300 тадан ошди. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 975 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 72 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда яна 5 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 70 ёшли Р.Т. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли Х.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 207 нафар, Тошкент вилоятида 91 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида 4 нафардан бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 41 594 (+317) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 027 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар