10:33 / 08.09.2020
2 122

Коронавирус қайд этилганлар сони 44 мингдан ошди

Коронавирус қайд этилганлар сони 44 мингдан ошди
2020 йил 8 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44107 (+132) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 1 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 72 ёшли И.К. (эркак) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 56 ёшли Р.Е. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 41594 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2157 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус қайд этилганлар сони 44 мингдан ошди