16:06 / 08.09.2020
3 086

Автомашиналар энди жарима майдонига қўйилмайдими?

Автомашиналар энди жарима майдонига қўйилмайдими?
Mening fikrim веб-порталига фуқаролардан Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги туфайли автотранспорт эгасига маъмурий жарима қўллаган ҳолда автотранспорт воситасини жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақидаги таклиф билан мурожаат қилинган ва мазкур мурожаат порталда 10 000дан ортиқ овоз тўплаган эди.

Қонунчилик палатасининг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ушбу мурожаатдан келиб чиқиб, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида тайёрланган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига тегишли ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Парламент сайтида ёзилишича, қонун лойиҳасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан транспорт воситасини ушлаб туришни бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг фикрига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган автотранспорт воситасининг суғурта полиси йўқлиги учун транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиётининг бекор қилиниши оқибатида бундай қоидабузарлик ҳолатига нисбатан жазо базасини қисқартириш ҳамда фуқароларнинг мулкка бўлган ҳуқуқларини кучайтириш ҳамда бу орқали коррупциоген ҳолатларининг олдини олиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомашиналар энди жарима майдонига қўйилмайдими?