
Ушбу саволга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.
— ПЗР — юқори нафас йўллари шиллиқ қаватидан олинган намунада коронавируснинг генетик материали бор-йўқлиги аниқланади.
Нисбатан тез ва оғриқсиз кечади. Касалликнинг яширин даврида ҳам барвақт ташхис қўйиш имконини беради.
— Антитанача экспресс тест усули мавжуд — касалликнинг кечиш даражасини аниқлаб берувчи қўшимча текширув усули.
Қон намунасида коронавирусга қарши организмда ишлаб чиқарилган антитаначалар бор-йўқлигини аниқлаши мумкин.
Қайси усул самарали?
Экспресс тестлар орқали касалликнинг инкубацион даврини, ПЗР усулида эса вирусга нисбатан организмда иммунитет бор-йўқлигини аниқлаб бўлмайди. Касаллик белгилари мавжуд бўлган беморлар учун ҳар икки усул ҳам самарали.
Коронавирусни АниқлашПЗР УсулиЭкспресс ТестКасаллик БелгилариИммунитет Бор-йўқлигиТашхис Қўйиш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар