Фарғонада «ГАЗ-53» юк машинаси дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғонада «ГАЗ-53» юк машинаси дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида «ГАЗ-53» русумли юк машинаси арча дарахтига урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Учкўприк туманида 6 сентябрь куни фуқаро С.М. бошқарувидаги «ГАЗ-53» русумли юк автомашинасини Жалаер қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада юк машинаси йўл четидаги арча дарахтига урилган.
Фарғонада «ГАЗ-53» юк машинаси дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
Бунинг оқибатида ҳайдовчи С.М. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Фарғонада «ГАЗ-53» юк машинаси дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар