12:47 / 10.09.2020
3 072

Олий Мажлис депутати роса сўкиш эшитди

Олий Мажлис депутати роса сўкиш эшитди
Кечаси соат ўн бирларда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Абдумалик Акромов қўнғироқ қилиб қолди. Салом-аликдан сўнг «Хом иш қилиб қўйибмиз-ку, ака» деди кутилмаганда.

Хаёлимга бирдан бугун депутатнинг молиявий ёрдами билан Чуст туманидаги Ахча деб аталган қадимий қишлоқдаги аҳоли томонидан эъзозланадиган кичик бир гўшада ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида тарқалган хабар келди. Наҳот, нотўғри бериб юборган бўлсам.

Хабарни отам ҳам ўқиб қолибди ва қўнғироқ қилиб, сўккандан баттар қилди. «Сен савоб мақсадида қилган эдинг, бу ишни. Оламга достон қилибсан, бунинг савоби қолдими?! Тезда йўқот хабарларингни!» деди. Шунинг учун ижтимоий тармоқлардан хабарни тезда ўчириб ташламасак бўлмайди”.

Отахон тўғри айтибди. Динимизда «ўнг қўлинг қилган яхшиликни чап қўлинг билмасин» деган гап бор. Аммо бошқаларга сабоқ бўлиши учун баъзан шундай маълумотларни ҳам ошкор қилиб туришимиз керакда”.

Мен буни тушунаман, ака. Лекин отамга тушунтиролмайман-да. Олиб ташламасак қўймайди барибир".
"Эълон қилиб бўлдик, энди олиб ташласак тушунмовчилик бўлмайдими?"
Хуллас, бу хабарни олиб ташлаш имкони бор жойдан ўчирадиган бўлдик.

Бир ҳисобдан отахон ҳақ, фарзандига тўғри танбеҳ берибди. Лекин бундай ишларни баъзан халққа кўрсатсак, бошқа савобли ишларга ҳам йўл очиладими деймиз-да… Ахир ҳозир пулини қаерга қўйишни билмайдиган, аммо ночор қўшнисига иккита нонни раво кўрмайдиганлар қанча.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси
Ахборот хизмати

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий Мажлис депутати роса сўкиш эшитди