11:30 / 11.09.2020
524

Самарқанддаги ОТМларга кириш имтиҳонларида бировнинг ўрнига киришга уринган 12 нафар абитуриент фош қилинди

Самарқанддаги ОТМларга кириш имтиҳонларида бировнинг ўрнига киришга уринган 12 нафар абитуриент фош қилинди
Самарқанд вилоят ИИБ ҳамда тест маркази ходимлари ҳамкорлигида 2020 йил 9 сентябрь куни ўтказилган рейд тадбирида ОТМларга кириш имтиҳонларида 28 та ҳолатда қоидабузарликка йўл қўйилгани маълум бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ
Таъкидланишича, қоидабузарликларнинг аксарияти имтиҳонга телефон олиб кириш билан боғлиқ бўлиб, 18 нафар абитуриент шундай қоидабузарлиги сабаб 9 сентябрь куни имтиҳонларга киритилмаган. 8 та ҳолатда имтиҳонга бошқа бировнинг ўрнига кириш ҳолатига дуч келинган. Иккита ҳолатда эса «шпаргалка» олиб киришга уриниш фош этилган.

Қўшимча қилинишича, вилоятда имтиҳон тадбирлари бошидан буён 123 та ҳолатда телефон, 40 та ҳолатда техника мосламалари, 9 та ҳолатда «шпаргалка» ва 1 та ҳолатда қўлбола алоқа воситаси, 12 та ҳолатда эса ўрнига ўрин киришга уриниш ҳолати аниқланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)