20:25 / 14.09.2020
2 306

Қарздорнинг “Lacetti” автомашинаси топилди

Қарздорнинг “Lacetti” автомашинаси топилди
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 15.02.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздорлар “RUSNUR” МЧЖ, Р.Холиқов ва Р.Қурязовлардан солидар тартибда ундирувчи “Туронбанк” филиали фойдасига жами 145.434.000 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулки ҳисобланган қарздор Р.Қурязовга тегишли “Ласетти” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 14.04.2019 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Р.Қурязовга тегишли бўлган “Ласетти” русумли автотранспорт воситасига нисбатан 08.05.2019 йилда қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси сақланиб турган жойи аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида “Туронбанк” филиалига олиб борилиши таъминланган.

Ҳозирда, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ижро иши юзасидан қарздорлигини бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорнинг “Lacetti” автомашинаси топилди