20:53 / 15.09.2020
2 950

Бандихонда “Cobalt” автомашинаси хатланди

Бандихонда “Cobalt” автомашинаси хатланди
Ҳозирги пайтда дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида солиқларни тўламаслик, ҳақиқий даромадни яшириш жиноят сифатида баҳоланиши баробарида давлат мулкини ўзлаштирганликда айбланиб, ҳаттоки ўз халқига хиёнат қилганлик даражасида айбланаши айни ҳақиқат. Шунинг учун ҳам ҳар бир фуқаронинг давлат олдидаги биринчи вазифаларидан бири солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳисобланади.

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг 18.08.2020 йилдаги қарорига асосан қарздор “Жахонгир” хусусий кичик корхонаси хисобидан Давлат солик инспекцияси фойдасига 30 миллион 438 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғирисидаги карори Мажбурий ижро бюросининг Бандихон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бюронинг Бандихон туман бўлими томонидан “Жахонгир” хусусий кичик корхонаси рахбари бир неча маротаба расмий огохлантирилишига қарамасдан ижро ҳужжатининг ижросини таъминлашдан, яъни солик карздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги учун корхонанинг рахбарига нисбатан энг кам ойлик иш хакининг 10 баробари миқдорида маъмурий жаримаси қўлланилди.

Шунингдек, қарздор корхонанинг мол-мулклари урганилганда “Cobalt” русумли автомашинаси борлиги аникланиб, ушбу автомашина хатловга олинди. Шундан сўнг, масъулятни тушуниб етган корхона рахбари солиқ қарздорлигини ҳамда қўлланилган маъмурий жаримани тўлиқ тўлаб берди ва автомашинаси қайтариб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бандихонда “Cobalt” автомашинаси хатланди