14:20 / 16.09.2020
1 991

Ўсимлик дунёси объектларига етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Ўсимлик дунёси объектларига етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Жойларда ўзларига вақтинча ёки доимий равишда фойдаланишга ажратилган ёки бириктирилган майдонлардаги дарахтларни сақлаш ва уларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаганлик учун мансабдор шахсларга ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима белгиланмоқда.

Қонунчилик палатасининг 2020 йил 15 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида “Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилишни такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси депутатларнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

Парламент сайтида ёзилишича, қонун лойиҳаси билан дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликларни ғайриқонуний равишда кесиш, уларни йўқ қилиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки кўчириб ўтказиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартишларга кўра, жавобгарлик чоралари аввалгисига нисбатан икки бараварга оширилмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мазкур соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ва маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси ҳам мусодара қилиниши назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, жойларда ўзларига вақтинча ёки доимий равишда фойдаланишга ажратилган ёки бириктирилган майдонлардаги дарахтларни сақлаш ва уларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаганлик учун мансабдор шахсларга ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима белгиланмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликларнинг ғайриқонуний кесилиши, йўқ қилиниши, шикастлантирилиши ёки бошқа жойга кўчирилишининг олдини олишга ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш орқали бу борадаги ҳуқуқбузарликларнинг камайишига хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўсимлик дунёси объектларига етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда