20:30 / 16.09.2020
3 913

Косонсойда йигит ва қиз бир-бирини пичоқлади

Косонсойда йигит ва қиз бир-бирини пичоқлади
Наманган вилояти Косонсой туманида 15 сентябрь, сешанба куни ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида ўз жонига қасд қилган икки фуқаронинг бири касалхонада вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Косонсой тумани, «Узунқишлоқ» МФЙда яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро И.М. ва Косонсой тумани «Боғ» МФЙда яшовчи, 2000 йилда туғилган севган қизи билан бир неча йил давомида яхши кўришиб юрган. Бироқ ота-оналари уларнинг турмуш қуришларига қаршилик қилган.

Шундан сўнг, йигит ва қиз ўзаро келишган ҳолда 2020 йил 15 сентябрь, соат 11:00лар атрофида жонларига қасд қилиш мақсадида дала майдонига бориб, ўзлари билан олиб келган ош пичоқ билан дастлаб К.М. яхши кўрган йигити И.М.нинг қорин қисмига бир маротаба уриб, сўнгра пичоқни И.М.га бериб, қорнига уришни сўраган. И.М. пичоқ билан К.М.нинг қорин қисмига бир маротаба урган вақтида қиз ҳушидан кетган ва йиқилиб тушиши оқибатида пичоқ қизнинг қорин қисмига чуқур кирган ва вафот этган. И.М. эса шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Косонсойда йигит ва қиз бир-бирини пичоқлади