
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг 09.07.2020 йилдаги қарорига асосан қарздор “НЕФТГАЗМОНТАЖ” жамиятидан 872 млн. 121 минг 389 сўм миқдоридаги солиқ қарзини бюджетга ундириш бўйича ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлимига 19.08.2020 йилда келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Қонунинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, қарздор корхонага қонунда белгиланган муддат тайинланган.
Қарздор корхона МИБ туман бўлими томонидан берилган ихтиёрий муддатда ушбу қарздорлик тўланганлиги ҳақида Солиқ қўмитаси томонидан маълумотнома тақдим қилинган ва ушбу ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар