18:10 / 17.09.2020
1 980

Суд қарорлари муҳокама қилинмайди, балки ижроси таъминланади

Суд қарорлари муҳокама қилинмайди, балки ижроси таъминланади
Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Ижтимоий тармоқларда “Уч бола отаси, онаси ва МИБ ўртасида сарсон бўлмоқда. МИБ уларни мажбурлаб 2 марта онасига олиб берди” номли видео хабар жойлаштирилди.

Мазкур хабарда, даъвогар М.Файзиева фойдасига 3 нафар фарзандларини отаси З.Мирзаевларнинг қарамоғидан олиб бериш бўйича ижро ҳаракатлари даврида фарзандларнинг куч ва руҳий босим билан олиб берилганлиги маълум қилинган.
Хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари буйича Яккабоғ туманлараро судининг 2019 йил 14 февралдаги ижро хужжатига асосан жавобгарлар Мирзаев Зоир Турақулович ва Бердиева Тиловатларнинг қарамоғида бўлган 19.08.2009 йилда туғилган Турақулов Асилбек Зоир ўғли, 24.07.2011 йилда туғилган Турақулова Азиза Зоир қизи ва 24.06.2015 йилда туғилган Турақулов Асадбек Зоир ўғли исмли болалар даъвогар Файзиева Мухаббат Хайрулло қизининг қарамоғига мажбурий тартибда олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 22.02.2019 йилда келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари даврида 28.02.2019 йилда 3 нафар фарзанд нисбатан маҳаллий қидирув эълон қилинган ва кейинчалик, 04.03.2019 йилда даъвогар М.Файзиевага 3 нафар фарзандлари тилхат асосида мажбурий тартибда олиб берилган ва амалда ижро ҳаракатлари тамомланган.

Шундан сўнг, фуқаролик ишлари буйича Яккабоғ туманлараро судининг 2020 йил 19 майдаги ижро хужжатига асосан жавобгар Мирзаев Зоирнинг қарамоғида бўлган 3 нафар фарзандларни даъвогар фарзандларнинг онаси М.Файзиеванинг қарамоғига мажбурий тартибда олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 06.07.2020 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Жорий йилнинг 2020 йил 09 сентябрь куни даъвогар Файзиева Мухаббатга уч нафар фарзанди яъни 19.08.2009 йилда туғилган Турақулов Асилбек Зоир ўғли, 24.07.2011 йилда туғилган Турақулова Азиза Зоир қизи ва 24.06.2015 йилда туғилган Турақулов Асадбек Зоир ўғли исмли болалар жавобгар Мирзаев Зоирнинг қарамоғидан тилхат асосида мажбурий тартибда олиб берилган ва амалда ижро ҳужжати тамомланган.

Маълумот учун: 09.09.2020 йилдаги олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилмаган, томонлар ўртасида низоли вазият келиб чиқишининг олдини олиш учун туман Яккабоғ туман Васийлик ва ҳомийлик органи вакиллари, маҳалла фаоллари ва Миллий гвардия ходимлари иштирок этишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд қарорлари муҳокама қилинмайди, балки ижроси таъминланади