14:43 / 19.09.2020
2 132

Меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ва собик ходимларнинг якуний ҳисоб-китоб тўловлари назорат қилиб борилмоқда

Меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ва собик ходимларнинг якуний ҳисоб-китоб тўловлари назорат қилиб борилмоқда
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Бюронинг Тошкент шаҳар бошкармаси ҳудудий туман бўлимларидан бўшатилган ходимлар номидан "Қисқартиришга тушган ходимларга якуний ҳисоб-китоб пули тулаб берилгани йўқ" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
Муржаатда, МИБ Тошкент шаҳар бошқармасинини собиқ ходимларига якуний ҳисоб-китоб пули тулаб берилмагани, вақтида дам олишсиз шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлашгани баён қилинган.

Шунингдек, бошқарма ҳамда туман бўлимларида хизмат қилаётган ходимларнинг иш вақти соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар давом этиши, белгиланган вақтдан ташқари ишлашига шунингдек, шанба ва якшанба кунлари ишга чиқишига йўл қўйилмайди.

Ходимларнинг шанба ва якшанба кунлари ишлаши фақатгина уларнинг розилиги асосида, иш берувчининг буйруғи билан амалга оширилиши ҳамда уларга иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши асосида амалга оширилади.

Мазкур мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомида, МИБ Тошкент шаҳар бошқармасининг собиқ ходимларига меҳнат қонунчилигида назарда тутилган муддатга мувофиқ келадиган кунлар учун пуллик компенсация тўловлари тўлиқ тўланганлиги маълум бўлди.
Бошқарма томонидан ходимлар томонидан меҳнат қонунчилигига амал қилиниши юзасидан домиий равишда назорат қилиб борилмоқда.

Бундан ташқари, меҳнат қонунчилигига асосан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси тегишли ходимларига 21.08.2020 йилда ишдан бўшатиш нафақаси тўлиқ тўлаб берилган бўлиб, Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан фойдаланилмаган меҳнат таътили учун ҳисобланган якуний ҳисоб-китоб тўловлар навбатдаги босқичда амалга оширилади.

Мажбурий ижро бюроси
Тошкент шахар бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ва собик ходимларнинг якуний ҳисоб-китоб тўловлари назорат қилиб борилмоқда