19:00 / 19.09.2020
2 200

Қарз учун қора “тулпор” хатланди

Қарз учун қора “тулпор” хатланди
Қоракўл туманида яшовчи Б.Бахрамов ўзаро келишувга асосан маҳалладоши М.Ботировга 15 млн. 405 минг сўм қарз берди. Муддати ўрганидан сўнг, Б.Бахамровнинг М.Бобировга қарзини қайтариши учун уринишлари зое кетди ва ахири фуқаролик судига мурожаат қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро суди томонидан 23.07.2020 йилда М.Бобировдан Б.Бахрамов фойдасига 15 млн. 405 минг сўм қарзни ундириш тўғрисида қарор чиқарилиб, ижро учун Бюронинг Қоракўл тумани бўлимига юборилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор М.Ботировга берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, ижро ҳужжати талабини бажармаганлиги учун унга тегишли “Lacetti” автомашинаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Ҳозирда автомашинани баҳолаш ва аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарз учун қора “тулпор” хатланди