
Яккасарой тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига 29 ёшли Камила Ш. мурожаат қилиб, жорий йилнинг февраль ойида 29 ёшли Игорь Ю. унга уйини 6.800 АҚШ доллари эвазига таъмирлаб беришини ваъда қилган.
Аммо Игорь таъмирлаш ишларини тугатмасдан, Камиланинг қўнғироқларига жавоб бермай қўйган. Шундан сўнг Камила ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Игорь пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганини маълум қилди. Тергов давом этмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар