18:30 / 20.09.2020
1 069

Катаракта: энг кенг тарқалган кўз касаллигининг 7 та белгиси

Катаракта: энг кенг тарқалган кўз касаллигининг 7 та белгиси
Фото: «Домашний очаг»
Катаракта – кўз гавҳарининг хира тортиши, дунёдаги энг кенг тарқалган кўз касаллиги бўлиб, 40 ёшдан ошган одамларда кўриш қобилиятини йўқотишнинг асосий сабабларидан биридир. Ушбу касаллик пайдо бўлганда аста-секин кўзнинг линзаларида шаффоф бўлмаган нуқталар пайдо бўлади ва бора-бора инсоннинг кўриш қобилияти тўхтайди.

Катаракта билан боғлиқ асосий қийинчиликлардан бири – бу уларнинг билинмаслиги. Сабаби шифокор томонидан беморга касаллик кўришга сезиларли даражада халақит берадиган босқичда маслаҳат берилади. Иложи борича кўриш қобилиятини ва унинг энг яхши даражасини сақлаб қолиш учун катарактанинг дастлабки белгиларини билиш жуда муҳим.

Жисмларнинг лойқа кўриниши
Катаракта ривожланишининг икки аломати – кўришнинг пасайиши ҳамда кўрилаётган жисмларнинг хиралашуви. Агар атрофдаги дунё тобора кўпроқ тасаввурга асосланган расмларга ўхшаса, унда шифокорга мурожаат қилиш вақти келган. Ривожланаётган катаракта туфайли кўздаги ёруғликни акс эттиришга ёрдам берадиган объект тобора булутли, хиралашган ва лойқалангандек кўринади.

Рангларни ажратишда қийинчилик
Касаллик ривожланишининг яна бир аломати шундаки, бемор рангларни фарқлаши тобора қийинлашади. Оқ ранг бироз сарғиш, қаймоқранг эса кул ранг каби кўринади. Энг ачинарлиси, ушбу жараён аста-секинлик билан амалга оширилади, шунинг учун ҳам рангларни идрок этишдаги ўзгаришларни ўз-ўзидан сезиш жуда қийин. Демак рангларни ажрата олмаётганлик яққол намоён бўлаётган бўлса, дарҳол офталмолог билан боғланиш зарур.

Нурга нисбатан сезгирликнинг ошиши
Ривожланаётган катарактанинг кенг тарқалган ва тез-тез учрайдиган аломати – нурга сезгирликнинг ошиши. Ушбу касаллик даврида ёрқин лампалар ҳақиқий душманга айланади ва одатдаги ёруғлик даражаси ҳам жуда ёрқин ва ҳаттоки оғриқли бўлиши мумкин. Агар ёруғлик туфайли инсон ўзини ноқулай сеза бошласа, зудлик билан шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.

Автомобилни тунда бошқаришда қийинчилик пайдо бўлиши
Ҳайдовчилар катарактанинг дастлабки босқичларидаёқ сезиш имконига эга. Бунинг учун кечаси машина бошқаруви билан боғлиқ бўлган қийинчиликларга эътибор қаратиш кифоя. Бош оғриғи, машина фаралари туфайли кўзда пайдо бўладиган оғриқ. Тунда йўл белгиларини кўришдаги қийинчиликлар – буларнинг барчаси тезроқ шифокорга мурожаат қилиш учун сабабдир.

Майда ёзувларни ўқий олмаслик
Инсон ёши ўтган сайин, кўпроқ эҳтиёткорликни талаб этади. Узоқни кўра олмаслик кенг тарқалган муаммолардан бири бўлиб, 50 ёшдан ошган одамларнинг аксарияти бунга дуч келади. Аммо китоб ва журналларда кичик шрифтдаги ёзувлар ўқилишида ҳам қийинчилик пайдо бўлса, бу катарактанинг ривожланиши сабаби бўлиши мумкин. Кўз линзаси сув ва оқсилдан иборат бўлиб, катаракта оқсилни жойидан силжишига олиб келади ва шу туфайли кичик ўлчамдаги ёзув ва белгиларни кўриш қийинлашади.

Икки томонлама кўриш
Ривожланаётган катарактанинг яна бир белгиси − икки томонлама кўриш. Кўз линзаларида қанчалик кўп хиралашув ва булут пайдо бўлса, у орқали ўтадиган ёруғлик шунчалик бузилади. Натижада кўринаётган тасвир бир неча маротаба ўзгаргандек туюлади. Шунинг учун икки томонлама кўриш ҳолати кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Кўришнинг кескин яхшиланиши
Узоқни яхши кўролмайдиган беморларда кўриш қобилиятининг кескин яхшиланиши катарактанинг яна бир аломатидир. Афсуски, яхшиланиш жуда тез ўтиб кетади, аммо касаллик ривожланишда давом этади. Шунинг учун кўз билан боғлиқ муаммо сезилган заҳоти шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Шунингдек, йилда бир маротаба бўлса ҳам кўрикдан ўтиш керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)