08:43 / 22.09.2020
2 295

Божхона хабарлари: Кўмир остига яширилган 7104 дона салқин ичимликлар фош этилди

Божхона хабарлари: Кўмир остига яширилган 7104 дона салқин ичимликлар фош этилди
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати сўнгги кунларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида маълумот берди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси «Ўзбекистон» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Ж.И. бошқарувидаги «DAF XF95» русумли юк автомашинаси юк кузатув ҳужжатларига кўра импортга расмийлаштириш учун кўмир маҳсулотларини олиб кираётганини маълум қилган. Шундан сўнг, автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасига юкланган кўмир маҳсулотларининг остига, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 60,4 миллион сўмлик 7104 дона салқин ичимликлар яширилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«Кобальт»га нақ 23та чангютгични жойлаб олиб кириш режаси иш бермади

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро А.Х. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 18 миллион сўмлик 23 дона чангютгичлар борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Юк машинасидаги найранг фош бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Доут-ота» чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.Р. бошқарувидаги «Mercedes Benz» русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона текширувидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 106 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва товар моддий бойликлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ов қуроли учун гильзалар олиб ўтишга уринган шахс фош бўлди

Наманган вилояти божхона бошқармаси «Наманган аэропорти» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан учиб келган фуқаро Х.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг қора рангли сумкасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 50 дона 12 мм. калибрли ов қуроли учун гильзалар борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

555 дона кийим-кечакни олиб ўтишга бўлган уриниш чиппакка чиқди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давом чегара олди ҳудудида ҳаракатланаётган фуқаро С.А. тўхтатилиб унинг юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада унинг юклари орасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 72 миллион сўмлик 555 дона кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхона хабарлари: Кўмир остига яширилган 7104 дона салқин ичимликлар фош этилди