19:53 / 22.09.2020
1 892

МИБ оилавий корхонага кўмак берди

МИБ оилавий корхонага кўмак берди
Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими ижро иш юритувида, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 14.07.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан карздор “Наманган истиқлол боғи” МЧЖдан ундирувчи “Булоқсой балиқлари” оилавий корхонаси фойдасига жами 270 144 109 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 07.09.2020 йилда келиб тушган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23, 86-моддаларига асосан давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳамда тарафларга ижро ва маълумот учун юборилган.

Ундирув қарздорнинг ҳисоб рақамларидаги сўмдаги пул маблағларига қаратилган ҳамда инкассо топшириқномаси ТИФ “Миллийбанк” Наманган бўлимига юборилиб ҳисоб рақамларига банд солинган.

Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочиси томонидан амалдаги қонун талаблари асосида мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, қарздор юридик шахснинг мол-мулкларини аниқлаш ва қаратиш бўйича қарздорнинг балансида мавжуд бўлган мол-мулкларидан ундириш мақсадида, тегишли тартибда вилоят ИИБ ЙҲХБ, вилоят “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадасрт” ДК, “Кафолат суғурта” АЖ ҳамда тегишли идораларга сўровномалар юборилган.

Куни кеча давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор “Наманган истиқлол боғи” МЧЖнинг ҳисоб рақамларидан пул маблағлари ундирилди ва ундирувчи “Булоқсой балиқлари” оилавий корхонасининг банк ҳисоб рақамига қарздорлик тўлиқ ўтказиб берилиши таъминланди. Амалда ижро ҳужжати амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ оилавий корхонага кўмак берди