
Мажбурий ижро бюроси Қораўзак тумани бўлими иш юритувига Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 26.08.2019 йилги ижро варақасига асосан қарздор Қораўзак тумани Ободонлаштириш бошқармасидан ундирувчи “Нукус электромонтаж” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жами 270 млн. 760,6 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро иши юзасидан тегишли тартибда олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, биринчи навбатда қарздор жамиятнинг банк ҳисоб ракамларига банд солинган, ва ушбу солинган банд орқали жами 190,8 млн. сўм маблағлар ўндирилган.
Кейинчалик, жамият балансидаги “ISUZU” маркали махсус автотранспорт воситаси хатловга олинган ва “Е-ijro auksion” электрон аукцион савдо майдончасига сотиш орқали қарздорликни бартараф этиш учун жойлаштирилган.
Натижада, 24 июнь куни бўлиб ўтган онлайн-аукцион савдоларида хатланган атвотранспорт воситаси жами 196 млн. 248 минг сўмга сотилиб, ундирувчининг фойдасига қолган 79,9 млн. сўм ўтказилган ҳамда қолган 110 млн. 968 минг сўм қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Шунинг билан, мазкур ижро ҳужжатининг ижроси амалда таъминланганлиги боис Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига асос тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар