23:45 / 22.09.2020
2 117

Якуний ҳисоб-китоб ишлари ва тўлаб берилиши назоратга олинган

Якуний ҳисоб-китоб ишлари ва тўлаб берилиши назоратга олинган
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Прокуратура ҳузуридаги ташкилотда шундай ҳолат бўлгач, нима ҳам қилардик?” деган мазмунда хабар тарқатилган.

Мурожаатда Мажбурий ижро бюросининг Оҳангарон туман бўлими собиқ ходимлари номидан жорий йилнинг 1 август кунидан ишдан бўшатилишига қарамасдан, ҳанузгача якуний ҳисоб-китоб қилинмагани баён қилинган. Мазкур мурожаат, унда кўтарилган масала юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июлдаги ПФ-6010-сонли Фармонига кўра, Бюро органларининг айрим вазифалари тугатилиши ва штат бирликлари сони қисқариши муносабати билан Бюронинг энергия ресурслари ва қаттиқ маиший чиқиниди соҳасида фаолият олиб борган ходимлар қисқартирилди.

Бундан ташқари, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармасининг собиқ ходимларига меҳнат қонунчилигида назарда тутилган муддатга мувофиқ, келадиган кунлар учун пуллик компенсация тўловлари жами 477 нафар ходимларга 1.161.639.0 минг сўм пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилган.

Шундан Бронинг Оҳангарон туман булимининг собик 16 нафар ходимларига 40 млн. 418 минг сўм компенсация маблағларнинг тўлик амалга оширилган, ҳозирда 184 млн. 886 минг сўм микдорда якуний ҳисоб-китоб тўловларни тўлаб бериш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирда, собиқ ходимларнинг компенсация пуллари тўлаб берилган, қолган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган кафолатли тўловлари тўлаб берилиши масаласида бошқармада ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бунгдан ташқари, Бюронинг марказий маҳкамасида, собиқ ходимларнинг мурожаатларини қабул қилиш, меҳнат қонунчилигига амал қилиниши, иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг тўланиши масалалар бўйича Ишчи гуруҳимизнинг мурожаат этиш бўйича телефон рақамлари маълум қилиб борилмоқда. (71-207-11-23, 71-207-11-26, 71-207-11-98).

Меҳнат қонунчилигига риоя эьтилиши ҳамда қайта ҳисоб-китоб ишлари назоратга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Якуний ҳисоб-китоб ишлари ва тўлаб берилиши назоратга олинган