
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 07.02.2020 йилдаги 2-1004-1911/27635–сонли ижро варақасига асосан, қарздор Г.Зарипова ва бошқаларни ундирувчи А.Агзамовни фойдасига Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ш.Зайниддин кўчасида жойлашган хонадондан бошқа турар-жой бермаган ҳолда кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочисининг 11.09.2020 йил кундаги хабарномага кўра қарздорлар, ундирувчи ва тегишли ташкилотларга 21.09.2020 йил соат 15:00 га ижро ҳужжатини мажбурий ижросини амалга ошириш учун почта алоқаси орқали хабарнома юборилган.
21.09.2020 йил юборилган хабарнома юзасидан 21.09.2020 йил куни ижро ҳужжатида кўрсатилган Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ш.Зайниддин кўчасида жойлашган хонадонга чиқилиб қарздорлар бошқа турар жой берилмаган холда кўчириб чиқарилиб Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан ижроси тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар