18:35 / 24.09.2020
3 711

2021 йилдан бошлаб сентябрь ойининг учинчи якшанба кунида автомобилда ҳаракатланиш тақиқланади

2021 йилдан бошлаб сентябрь ойининг учинчи якшанба кунида автомобилда ҳаракатланиш тақиқланади
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги «Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ўзбекистонда глобал пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш орқали аҳолида касалликка қарши иммун тизимини шакллантириш, касалликдан кейинги даврда тиклаш ва реабилитация ишларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг соғлом турмуш тарзи гарови сифатида тўғри овқатланиш тарғиботини кучайтириш мақсад қилинган.

22 сентябрь «Халқаро автомобилсиз кун» муносабати билан:
а) 2021 йилдан бошлаб сентябрь ойининг учинчи якшанба куни республика бўйича «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинади ҳамда шу куни автомобилда ҳаракатланиш тақиқланади (махсус техникалар, такси ва етказиб бериш ҳамда тиббий тез ёрдам учун хизмат кўрсатадиган техникалар, жамоат транспортлари, зарур ҳолларда фойдаланиладиган шахсий автомобиллар бундан мустасно);

б) қўшимча равишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарорлари асосида туманлар ва шаҳарларда «Автомобилсиз кун» тадбирларини ўтказиш белгиланиши мумкин;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар «Автомобилсиз кун» тадбирларини ўтказилишини таъминлайдилар;

г) Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардия билан ҳамкорликда ҳудудларда «Автомобилсиз кун» тадбирлари давомида жамоат тартиби сақланишини ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайди.

2021 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида фаолият юритаётган ходимга қўшимча вазифа юклаш орқали «Спорт тарғиботчиси» лавозими жорий этилади ва мазкур вазифалар юклатилган ходимнинг иш ҳақига қўшимча равишда 30 фоиз миқдорда устама белгилаш йўлга қўйилади. Шунингдек, меҳнат жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш учун барча зарур шароитларни яратишни (тренажер зали, «Workout» майдончаси, спорт майдончалари ва хоналари) молиялаштириш давлат органлари ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Янги нафас» платформасини яратиш ва унинг ишлаш тартибини тасдиқлайди. Бунда, бир кунда камида ўн минг, бир ой давомида уч юз минг, бир йил давомида 3,6 миллион қадам юрган шахсга барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 50 фоиз имтиёз берилишини ҳамда спорт иншоотларидан фойдаланиш учун абонемент тақдим этилишини назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2021 йилдан бошлаб сентябрь ойининг учинчи якшанба кунида автомобилда ҳаракатланиш тақиқланади