22:20 / 24.09.2020
3 466

“Чанган”ларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

“Чанган”ларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бош бошқармаси ходимлари томонидан “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўтказилган тезкор тадбир давомида, постга хориждан олиб келинган 9 та “Чанган” русумли автомашиналар божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомобиллар ҳужжатлари аслида бошқа моделга тегишли эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда умумий қиймати 1,1 миллиард сўмлик автомашиналар вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Чанган”ларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди