17:04 / 25.09.2020
1 925

Тадбиркор фойдасига 121,4 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик ундириб берилди

Тадбиркор фойдасига 121,4 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик ундириб берилди
Тошкент Иқтисодий туманлараро судининг 24.07.2020 йилдаги 4-1001-2004/9085-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “O`ZBEKISTON SHAMPANI“ АЖдан ундирувчи “Print Media” корхонаси фойдасига жами 121 млн. 447 минг сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд бўлиб, ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси Ж.Раҳматов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.

Қарздор жамият қонун талаблари асосида берилган ихтиёрий муддатда ҳам ундирувчи корхонага қарздорликни тўлаб бермаган. МИБ туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан қарздорга тегишли барча (валюта, махсус, блок ва иккиламчи) ҳисоб варақалар, асосий воситалар рўйхати, дебит кредитор қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатлар ўрганилиб, унга тегишли мол-мулкларга банд солинган. 24.09.2020 йилдаги тўлов топшириқномага асосан қарздор жамиятдан ундирувчи корхона фойдасига жами 121 млн. 447 минг сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши юритиш тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор фойдасига 121,4 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик ундириб берилди

Жамият янгиликлари