21:00 / 25.09.2020
2 266

Ўзбекистонда светофорларнинг рухсат берувчи чироқлари вақт оралиғи қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда светофорларнинг рухсат берувчи чироқлари вақт оралиғи қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистон Президентининг «Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда пиёдалар ўтиш йўлакларида йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини кескин қисқартириш, шунингдек, аҳолининг пиёда юриши учун қулайликлар яратиш мақсадида барча кўчаларда ўрнатилган светофорларнинг рухсат берувчи чироқлари вақтлари оралиғини халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқади.

Қайд этилишича, вазирлик пиёдалар ўтиш йўлакларида, шу жумладан, тартибга солинмаган серқатнов пиёдалар ўтиш йўлларида махсус йўлчироқ (светофор)ларни (махсус тугмачалар орқали бошқариладиган) ўрнатилишини, ўтиш жойларини (зебра) халқаро тажрибадан келиб чиқиб инновацион ёндашув асосида ташкил этилишини таъминлайди.

Белгиланишича:
- светофор чироқларининг вақтлар оралиғини белгилашда пиёдалар учун ажратилган вақтни устувор этиб белгилаш;
- автомобиль ҳаракати юқори бўлган ва катта йўл кесишмаларида ерости ёки ерусти ўтиш жойларини ташкил этилиши мажбурий ҳисобланади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги 2021 йил 1 январга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда автомобиль йўллари, аҳоли юриши учун мўлжалланган йўлакларда замонавий «Саломатлик йўлаклари», «Велосипед йўлаклари», шунингдек, қишлоқ ва маҳаллаларда ҳамда кўп қаватли аҳоли турар жойлари ҳудудларида «Workout», бадминтон, волейбол ва стритбол каби спорт майдончалари ҳамда велосипед тураргоҳларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Бунда, аҳоли юриши учун мўлжалланган йўлакларда тўсиқлар, ноқонуний қурилиш иншоотлари, автотураргоҳлар жойлаштирилишини олдини олишга, шунингдек, уларни ёруғ, узлуксиз ва равон қурилишига қатъий эътибор қаратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда светофорларнинг рухсат берувчи чироқлари вақт оралиғи қайта кўриб чиқилади