22:47 / 02.10.2020
1 799

Собиқ ходимларга салкам 4 млрд. сўмликмаблағлар тўлаб берилди

Собиқ ходимларга салкам 4 млрд. сўмликмаблағлар тўлаб берилди
Жорий йилнинг 2 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Иш билан таъминлашларидан умидни уздик, ҳеч бўлмаса тегишли ҳақимизни ўтказиб беришсин” сарлавҳали хабар жойлаштирилди.

Маълумки, жорий йилнинг 18 июнь куни Давлатимиз раҳбарининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармони билан Бюронинг электр энергияси, табиий газ ва маиший чиқинди соҳасидаги тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши бўйича вазифалари бошқа идораларга ўтиши муносабати билан ўз-ўзидан Бюро органларидаги соҳага масъул ходимларнинг штат бирликлари сонининг қисқаришига олиб келди.

Фармон талабларидан келиб чиқиб, ҳудудий бошқармалар томонидан қисқартирилган ходимлар рўйхати шакллантирилиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖларга тақдим қилинди, ҳозирда ходимларни таъминотчи корхоналар билан ҳамкорликда иш жойлари билан таъминлаш масаласи тўхтагани йўқ.

Собиқ ходимларнинг барчасига компенсация пуллари тўлаб берилган. Шунингдек, 383 нафар собиқ ходимлар учун 3 млрд. 822 млн 281 минг сўм якуний ҳисоб-китоб пуллари тўлаб берилди, ҳозирда қолган 56 нафар ходимларга ҳисобланган 498 млн. 669 минг сўм маблағларни тўлаб бериш чоралари кўрилмоқда.

Собиқ ходимларни иш ўринларига жойлаштирилиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағлар ҳақида тушунтириш бериш ҳамда мулоқот олиб бориш юзасидан бошқармада масъул ходимлардан иборат таркибда ишчи гуруҳлар ташкил этилди

Шуни таъкидлаш керакки, Бюронинг марказий маҳкамасида, собиқ ходимларнинг мурожаатларини қабул қилиш, меҳнат қонунчилигига амал қилиниши, иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг тўланиши масалалар бўйича Ишчи гуруҳимизнинг мурожаат этиш бўйича телефон рақамларини маълум қилиб бормоқдамиз (71-207-11-23, 71-207-11-26, 71-207-11-98).
Ҳақиқатдан ҳам, кун давомида кўплаб, келиб тушаётган мурожаатларга зудлик билан жавоб қайтариш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Бироқ, шуни ҳам айтишимиз лозимки, мурожжатларни ўрганиш даврида, ҳозирда собиқ ходимлар томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағларнинг тўлаб берилмаганлиги ва бу борда қонунбузилиши ҳолатлари мавжудлиги ҳақида мурожаатлар келиб тушмаган.
Юқоридаги каби ижтимоий тармоқлар орқали шахси очиқланмаган фуқаролар томонидан йўлланаётган хабарлар доим ҳам асосга эга бўлмаслиги мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ ходимларга салкам 4 млрд. сўмликмаблағлар тўлаб берилди