12:24 / 06.10.2020
2 216

Қўқонда автомобиль бошқаруви вақтида телефондан фойдаланган инспекторга чора кўрилди

Қўқонда автомобиль бошқаруви вақтида телефондан фойдаланган инспекторга чора кўрилди
Кадр: Видеодан скриншот
Ижтимоий тармоқларда ЙҲХБ ходими автомобиль бошқаруви вақтида уяли алоқа воситасидан фойдалангани акс этган видео тарқалди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ.

Қайд этилишича, мазкур хабар ўрганилганда Matiz русумли давлат рақам 40 C260 QА бўлган автомобиль ҳайдовчиси Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори К.М. эканлиги аниқланган.

Ходимнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар тўлиқ эканлиги, аммо 2020 йил 4 октябрь куни соат 08:30 ларда Қўқон шаҳар Форобий кўчаси бўйлаб автомобилда ҳаракатланиш вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланиб, хавфсизлик камарини тақмаган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларининг 9,12-бандларини бузганлиги аниқланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасида «Башарти шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айни бир орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади» деб белгилаб қўйилганлиги сабабли профилактика инспектори К.М.га нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 12-бандида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик, яъни автомобиль бошқариш давомида уяли алоқа воситасидан фойдаланганлиги учун тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ
«Ички ишлар бошқармаси бошқа ҳайдовчилар билан биргаликда ички ишлар органлари ходимларининг ҳам йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларига бефарқ бўлмаган фуқароларга ўз миннатдорлигини билдиради.

Биз ҳамиша мана шундай ҳуқуқбузарликларга муросасиз муносабатда бўлиб, ҳамкорликда йўлларда содир этилаётган қоидабузарликларга ўз вақтида тегишли чоралар кўрамиз
», – дейилади ИИБ хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда автомобиль бошқаруви вақтида телефондан фойдаланган инспекторга чора кўрилди