21:12 / 07.10.2020
3 983

Олимлар мактаб ўқувчиларининг коронавирус юқтириш эҳтимолини баҳолашди

Олимлар мактаб ўқувчиларининг коронавирус юқтириш эҳтимолини баҳолашди
Британия ҳукумати ҳузуридаги тиббиёт экспертлари бошланғич мактаб ўқувчиларининг коронавирус юқтириш эҳтимоли анча пастлиги ва болалар орқали вирус тарқалиши хавфи сезилар-сезилмас эканлигини билдиришди.

Буюк Британияда охирги суткада 14 мингдан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Ҳукумат иккинчи тўлқин ҳақида эълон қилди. Ҳолатларнинг аксарияти 17-27 ёшлилар ўртасида кузатилмоқда. Мамлакат ҳукумати карантин кучайтирилганида ҳам мактаблар ёпилмаслигини билдирди.

"Бошланғич мактаб ўқувчиларининг коронавирус юқтириш эҳтимоли чорак ёки ярим баравар кам ҳамда инфекция тарқатиш эҳтимоли бундан ҳам камлигига ишончимиз комил. Бошланғич мактаб ўқувчилари касаллик ўсишига таъсир кўрсатмаслиги янада кўпроқ исботланмоқда", - деди ҳукумат ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзоси профессор Калум Семпл.

Унинг қайд этишича, ўрта мактаб ўқувчилари (12 ёшдан катталар)нинг касалликка чалиниши ва юқтириши эҳтимоли катта ёшлиларга нисбатан кам, аммо юқори синф ўқувчилари бўйича маълумотлар "унчалик барқарор эмас".

Олимлар шу сабабли Англияда олти кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб тўпланишга нисбатан жорий этилган тақиқ - "олтилик қоидаси" болаларга қўлланилмаслиги керак деб ҳисоблашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар мактаб ўқувчиларининг коронавирус юқтириш эҳтимолини баҳолашди

Жамият янгиликлари