
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.И. бошқарувидаги “Renault” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашина кабина қисмида божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган умумий қиймати 10,3 миллион сўмлик 29 дона парранда қушлар учун мўлжалланган дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар