Тошкентда "Yandex Go" ишламай қолди: фойдаланувчилар такси чақира олмаяпти

Тошкентда "Yandex Go" ишламай қолди: фойдаланувчилар такси чақира олмаяпти

Ўзбекистонда "Yandex Go" иловаси фаолиятида носозликлар юзага келди. Тошкентда фойдаланувчилар такси буюртма қилиш ва йўналиш тузишда муаммоларга дуч келмоқда.

Носозликлар сабаб айрим фойдаланувчилар автомобиль чақиришда хатоликларга дуч келиб, буюртмани якунлай олмаяпти. Натижада хизматдан одатдагидек фойдаланиш қийинлашган.

Тахминларга кўра, муаммо Россиядаги маълумотлар марказларидан бирида юзага келган носозликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. ОАВ хабарларида марказлардан бири дрон ҳужуми оқибатида зарар кўргани айтилмоқда. Бироқ ушбу ҳодиса ва "Yandex Go" фаолиятидаги узилишлар ўртасидаги боғлиқлик ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Айни пайтда носозликларнинг аниқ сабаби юзасидан расмий изоҳ кутилмоқда. Вазиятга ойдинлик киритилгач, қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар