Термиз туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Хўжа-М” ҳусусий фирмаси ҳисобидан жами 195 миллион 300 минг сўм кредит қарзини “ТИФ Миллийбанк” фойдасига ундириш белгиланган эди.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарор қабул қилиниб, қарздор тараф огоҳлантирилди.
Бироқ, хусусий фирма рахбари ижро ҳужжати талабини бажармай келди. Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб ҳусусий фирмага тегишли бўлган юк машинаси хатловга олиниб, бошланҳич нархи 207 миллион сўм билан онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.
Натижада, мазкур юк автомашинаси 376 миллион 740 минг сўмга сотилди ва ижро ҳужжати бўйича қарздорлик тўлиқ қопланиб, ортиқча пул маблағлари “Хўжа-М” хусусий фирма ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.
Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томонидан қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди