16:10 / 08.10.2020
2 785

Туроператорлар ва турагентлар Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун 15 доллар олади

Туроператорлар ва турагентлар Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун 15 доллар олади
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ҳужжат билан Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Туроператорлар ва турагентларга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир турист учун субсидиялар ажратиш тартиби белгиланди.

Қайд этилишича, субсидия кириш туризми бошланган кундан эътиборан кириб келувчи хорижий туристларнинг умумий сони 500 минг нафарга етгунга кадар ажратилади.

Туризм қўмитаси кириш туризми бошланган кундан эътиборан кириб келувчи хорижий туристларнинг ҳисобини юритади ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.

Субсидия туроператорлар ва турагентларга - Ўзбекистон резидентларига Ўзбекистонга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун, камида беш сутка давомида республикадаги жойлаштириш воситаларида бўлиш шарти билан 15 АҚШ доллари миқдорида ажратилади.

Субсидия миллий валютада тўлов кунидаги Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича ажратилади.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон фармонига асосан харажатлари қопланадиган чартер рейслар орқали олиб келинган ва хизмат кўрсатилган турлар ташкилотчиси бўлган туроператорларга субсидия ажратилмайди.

Субсидиялар олиш учун туроператор ёки турагент Туризм қўмитасига маблағ ажратиш тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туроператорлар ва турагентлар Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун 15 доллар олади