20:50 / 08.10.2020
3 122

Банк ходими ишга тикланиб, 8 млн. сўмлик иш ҳақлари ундирилди

Банк ходими ишга тикланиб, 8 млн. сўмлик иш ҳақлари ундирилди
Жорий йилнинг 20 август санасида Мажбурий ижро бюроси Шўманой туман бўлими иш юритувига, фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 17.08.2020 йилги ижро варақасига асосан, жавобгар АТБ “Агро банк” Шўманой филиалидан даъвогар Н.Алламбергеновни 26.05.2020 йилдан бошлаб ушбу банк филиалининг бош менеджер лавозимига ишга тиклаш ҳамда унга 8 млн. 271,8 минг сўм иш хақисини ундириб бериш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган ва шу куни ижро иши юритувини қўзғаш тўғрисида қарор чиқарилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, дастлаб томонларга мазкур қарорнинг нусхалари ва банк филиали раҳбари номига мазкур ижро ҳужжатнинг бажарилишини таъминлаш, акс ҳолда келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган ҳолда огоҳлантириш хати юборилган.

Натижада, 26 август куни, яъни ижро ҳужжати келиб тушган кундан 6 кун ўтиб ижро ишининг ижроси амалда тўлиқ таъминланиб, фуқаро Н.Алламбергенов АТБ “Агро банк” Шўманай филиали раҳбарининг бўйруғига асосан ишга тикланди ва унинг фойдасига ундирилиши лозим бўлган 8 млн. 271,8 минг сўм иш ҳакиси тўлиқ ундирилди.

Шу боис, мазкур ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонунининг 41 моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банк ходими ишга тикланиб, 8 млн. сўмлик иш ҳақлари ундирилди